Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман Алия Юнусова «мавжуд вазиятдан келиб чиқиб» ўз фаолиятини тўхтатаётганини эълон қилди. У мазкур лавозимда 2020 йилнинг февралидан бери ишлаб келаётганди.
Болалар омбудсмани Урганчдаги оилавий болалар уйи тарбияланувчиларининг зўрланиши билан боғлиқ вазиятни ўрганаётгани маълум қилинди. «Болаларга нисбатан ҳар қандай жинсий жиноятларга оғир жазо қўлланиши керак», — дейилади баёнотда.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусовага кўра, Тошкентдаги 12 яшар қизнинг аянчли ўлими Ўзбекистонда болалар хавфсизлиги тўлиқ таъминланмаганини кўрсатади. Унинг таъкидлашича, педофилларга нисбатан жазо турини кучайтириш, уларга ҳеч қандай амнистия акти тузилмаслиги ва афв этилмаслиги керак.
Бола омбудсмани Алия Юнусова Самарқанддаги шифохонада аёл ўз боласини калтаклаганини қоралаб, «ота-оналар» нинг фарзандига нисбатан шафқатсиз муомала қилишини — кечириб бўлмас хато деб айтди. Вакил фарзандларини зўравонлик билан «тарбиялайдиган» ота-оналардан болаларни олиб қўйишни таклиф қилди.
Болалар омбудсмани Алия Юнусова 21 апрель куни ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалган Тошкент шаҳридаги 21-меҳрибонлик уйида юз берган воқеага изоҳ берди. Ўрганишлар натижасида меҳрибонлик уйи маъмурияти болаларни психиатрия шифохонасига юбориб келганлиги, уларга нисбатан қўрқитиш ва нодўстона муносабатда бўлиб келингани аниқланди.
Қорақалпоғистонда ўз фарзандларига жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бола омбудсмани Алия Юнусова эса «болаларга нисбатан зўравонликни тўхтатишни» сўраб чиқди. «Биз жамият сифатида бу ҳақиқатни қабул қилмаслигимиз керак. Болаларни шафқатсиз муомала ва зўравонликдан асраш учун барча имкониятларни ишга солишимиз лозим», — деди у. Вакил ҳолатни ўз назоратига олди.
Болалар омбудсмани Алия Юнусованинг таъкидлашича, «Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйини тугатиш керак». Ўтказилган ўрганишларда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ўзгаргани ва чиригани, бетон полдан иборат хоналар захлиги, мебеллар эса эскилиги сабаб болалар жуда ёмон шароитда яшаётгани аниқланган. Унинг ўрнида Болалар шаҳарчасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда.
Болалар Омбудсмани Aлия Юнусова махсус ихтисослаштирилган муассасалардаги болаларни деинституционализация қилиш вазифалари ҳақида гапириб берди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг